“Ташаббус-2019”

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ургут туманида “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди

Иштирокчилар ушбу кўрик танловда “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши фермери”, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишлари бўйича беллашдилар

Танловда “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича SAM ELEKTRO SERVISE MCHJ раҳбари Мажидов Фарход, “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича SUN FRUTIS MCHJ раҳбари Маматкулов Умид, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” йўналиши бўйича ZUHRIDDIN BIZNES SERVIS MCHJ раҳбари Зиёев Зухриддин, “Йилнинг энг яхши фермери” йўналиши бўйича NAIM  DIYOR KISHMISH BOG’LARI  F/X раиси  Эсанов Зафар, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналиши бўйича З. Нарзуллаевалар ғолибликни қўлга киритдилар

“Ташаббус-2019” кўрик-танловининг қўшимча номинациялари “Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор”, “Энг яхши экспортчиси”, “Энг яхши тадбиркор аёл”, “Энг яхши оилавий бизнес соҳиби”, “Менинг юртим-менинг ифтихорим”, “Энг яхши инаовацион лойиҳа”, “Энг яхши маҳсулот”, “Энг масъулиятли ижтимоий шерик” йўналишлари бўйича хам ғолиблар аниқланди          

“Ташаббус-2019” кўрик-танлови ғолиблари ташкилий қўмита томонидан таъсис этилган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Танловда 1-ўринни қўлга киритган иштирокчиларга кўрик-танловнинг вилоят босқичига иштирок этишлари учун йўлланмалар  берилди

 

2015-2019 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15