ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР!

Амалга ошираётган ишларингиз давлат статистика ҳисоботларида акс этиши - юртимиз равнақига қўшаётган ҳиссангизнинг ҳисобидир.

Шунинг учун, Сиз қуйидаги ҳисоботларни белгиланган муддатларда тақдим этишингиз лозим:

1-KB shakli йиллик. Микрофирма ва кичик корхоналар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари). Тақдим этиш муддати - 26 февралгача. Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар. Тақдим этиш муддати - 26 мартгача.

1-notijorat shakli йиллик. Нотижорат ташкилотлари (жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари (ХУЖМШ)дан ташқари). Тақдим этиш муддати - 16 февралга қадар.

1-NNT shakli йиллик. Жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари. Тақдим этиш муддати - 2 мартгача.

Давлат статистика ҳисоботларини Интернет тармоғи воситасида электрон кўринишда автоматлаштирилган eStat 2.0 тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.

Ҳисоботларнинг электрон шакли (шаблони)ни Ўзбекистон Республикаси давлат Статистика қўмитасининг www.stat.uzрасмий  сайтидан олишингиз мумкин.

Самарқанд вилоят статистика бошқармаси.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15