УРГУТДА 1 АПРЕЛДАН БОШЛАБ УЗЛУКСИЗ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА

      Сўнгги йилларда мамлакатимизда, энг аввало, иқтисодиётнинг барча тармоқларини жадал ривожлантириш, инвестициявий жозибадорлик ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
     Шу билан бирга, электр энергетикаси тармоғида мавжуд имконият ва салоҳиятдан етарлича фойдаланилмаётганлиги кўзланган ислоҳотларни самарали амалга ошириш ва мамлакатни жадал ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда. Ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида республикамиздаги бошқа вилоятлар сингари Самарқандда ҳам ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
     Ургут туманидаги электр энергиясидан фойдаланувчи истеъмолчиларига жорий йилнинг 1 апрел кунидан  узлуксиз электр энергияси етказиб бериш имконияти яратилди.
     Яъни, 5,3 км масофада махсус химояланган хаволи тармоқ тортилиб, 146 дона устунлар ўрнатилди ва Л-ПТФ-110 электр узатиш тармоғи технологик тармоғига айлантирилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15