Диққат, танлов!

«Энг улуғ, энг азиз»

 

Вилоят матбуот ва ахборот, маданият ишлари бошқармалари, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Бадиий ижодкорлар уюшмаси вилоят бўлимлари, вилоят телерадиокомпанияси ҳамда СТВ телеканали ёзувчи ва шоирларни, журналистлар, тасвирий санъат намояндаларини эркин, озод ва фаровон ҳаётимиз, ғурур-ифтихоримиз тимсоли, эзгу орзу-интилишларимиз, ютуқ ва марраларимизнинг ҳаётбахш манбаи – мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма олти йиллигига бағишлаб ўтказиладиган «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий вилоят танловига таклиф этади.

Танловга “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!”  деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ижодий асарлар қабул қилинади.

«Энг улуғ, энг азиз» танлови қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

- ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари;

- босма ОАВ интернет нашрлари ходимларининг журналистик ишлари;

- телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари;

- тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари;

Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

- муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;

- муаллифнинг паспорти нусхаси;

- иш жойидан тавсиянома;

- муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.

Танловга 2016йилнинг 1 августидан 2017йилнинг 1 августигача бўлган даврда чоп этилган бадиий асарлар, газета-журналлар ва интернет нашрларида эълон қилинган мақолалар, радио ва телевидение каналларида эфирга узатилган материаллар, намойиш этилган тасвирий санъат асарлари жорий йилнинг 3 августигача қабул қилинади.

Танлов ғолиблари Ватанимиз мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрами арафасида мукофотланадилар ва уларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.

Ижодий ишлар «Энг улуғ, энг азиз» танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

Самарқанд шаҳри, Улуғ Турсунов кўчаси, 82-уй,

вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси

Телефонлар: 235-28-36; 235-28-40.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15