ЭЛ САЛОМАТЛИГИ - ОЛИЙ САОДАТ

Ургут ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика коллежида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими М.Турдиев, туман прокурори Ш.Холмурзаев, Самарқанд Давлат тиббиёт институти доцентлари Я.Аллаёров, Н.Абдуллаев, Ў.Самиевлар иштирок этди.
- Мамлакатимизда юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш мақсадида 2018 йил 18 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди, - дейди СамДТИ доценти Я.Аллаёров. - Қарор асосида 2019-2022 йилларда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш Концепцияси амалиётга жорий этилди.
Йиғилишда таъкидланганидек, Концепция самарали амалга оширилса, аҳоли томонидан мева-сабзавотлар истеъмоли, витаминлар ва зарур минераллар билан бойитилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ошиб, ош тузи, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмоли, аҳоли ўртасида юқумли бўлмаган касалликлар қисқаради. 
Шермат САНАЕВ

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15