Tуманидаги "Мурувват" уйида яшовчи фуқароларнинг 150 нафарига туман ҳокимлиги совғалари берилди.

Ургут туманидаги "Мурувват" уйида яшовчи 150 нафар фуқаролар туман ҳокимлиги томонидан қишки кийим-кечак ва оёқ кийим билан таъминланди. Тумандаги “Боғи Усмон”  базмгоҳида 200 нафар имконияти чекланган фуқароларга “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирга таклиф этилганларнинг 15 нафарига ногиронлик аравачаси, 2 нафарига эшитиш аппарати, 15 нафарига қўлтиқ таёқ, 15 нафарига хасса, 15 нафарига 200 минг сўмдан пул маблағи ва 150 нафарига туман ҳокимлиги совғалари берилди. Тумандаги 6 нафар имконияти чекланган шахсларга янги қуриб битқазилган уй-жойлар тантанали равишда топширилди.

 

 

2015-2018 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15