МАҚСАД - ВАТАННИ ИШОНЧЛИ ҚЎРИҚЛАШ

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг фармойишига биноан 26 ноябрь эрта тонгда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлигини текшириш учун бошланган 5 кунлик кенг кўламли ўқув машғулотлари якунланди.

Мазкур тадбирда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлигини тўрт босқичда текшириш амалга оширилди. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунга қадар ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлиги, ҳарбий техника, қурол-яроғ ва моддий-техника воситалари билан таъминланганлик даражаси бу каби кенг кўламда текширувдан ўтказилмаган.

Комплекс текширувлардан кўзланган мақсад - Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларнинг жанговар шайлиги ҳамда белгиланган муддат ичида юклатилган вазифаларни бажариш имкониятларини баҳолаш, ўтказилаётган ҳарбий ўқувларда командирлар таркибининг жанговар топшириқларни бажариш, ҳужжатлар билан тўлиқ ва ўз вақтида ишлаш кўникмасини синовдан ўтказишдан иборат бўлди.
Жаббор НАБИЕВ

2015-2018 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15