АРАВАЧАГА ЭҲТИЁЖ БОР ЭДИ...

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлардан самарали фойдаланишига кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ўғил-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятининг устувор йўналишлари сирасига киради. 
118-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси Жаҳонгир Адашбоев Қайроқли маҳалласида яшайди. Жисмоний имконияти чеклангани боис уйида таҳсил олади. Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ходимлари унинг хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олишди. Жаҳонгирга ногиронлик аравачаси топширилди. 
Ёшлар иттифоқи туман кенгашининг шу сингари хайрия акциялари давом этмоқда. 

Хуршид РАЖАББОЕВ,
Ёшлар иттифоқи туман кенгаши бош мутахассиси.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15