“ОММАВИЙ МАДАНИЯТ” - КЕЛАЖАККА ТАҲДИД

Чағизмон маҳалласида жойлашган 4-умутаълим мактабида "Оммавий маданият"- маънавият кушандаси" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
- "Оммавий маданият" оқимини олиб кирувчи воситалардан бири интернет тармоқларидаги турли хил кўринишдаги фото ва видео лавҳалардир. Аммо ҳар бир жиноятни олдини олиш мумкин бўлгани каби, ахборот асрида, ривожланиш жараёнларида атрофимизда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларнинг фойдали ва зарарли томонларини тез илғай олиш, таҳлил қилиш, огоҳ бўлиш, бу ҳақда тўғри хулоса чиқариш орқалигина маданий, маънавий қарамликнинг олдини олишга эришишимиз мумкин. Бугунги очиқ мулоқотдан кўзланган мақсад ҳам шу, - деди мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Илҳом Бобоев. 
Давра суҳбатида Шавкат Бозоров, Сунаттило Шокиров, Нилуфар Абдукаримова, Рухшона Муродуллаева, Севинч Тўлқинова, Мухлиса Ҳасанова, Дилноза Облабердиева, Ясмина Насимова, Озода Каримова, Хонзода Муродуллаева, Лайло Равшанова, Нилуфар Адашева, Зулхумор Рўзиқулова, Зулхумор Шомуродова каби ўқувчилар фаол қатнашиб, фикрларини баён этишди.
- Интернет, турли хил реклама, кинолар ёшлар маънавиятига салбий таъсир кўрсатиб, халқимизнинг неча асрлик анъана ва урф-одатлари қадриятлари билан қоришиб кетиш эҳтимолини кучайтирмоқда. Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини қарор топтириш маънавиятимиз, анъаналаримизга ёт бўлган "оммавий маданият"дан, турли ахборот хуружларидан муҳофаза қилиш шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигини англаб етишимиз ҳамда зарарли иллатларга қарши курашишнинг ташаббускори, етакчисига айланишимиз шартдир,-дейди мактабнинг ёшлар етакчиси Сардор Маматов.

Шаҳбоз РАШИДОВ

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15