ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНА: САНОАТИМИЗ ИСТИҚБОЛИ

Яқинда туманимизнинг Мерганча массивида ишга тушган «SMART HYGIENE FAKULITES» масъулияти чекланган жамиятида болалар тагликлари, нам салфеткалар, шахсий гигиена воситалари ва пайпоқлар ишлаб чиқарилмоқда.
Корхонанинг лойиҳа қиймати 4,5 миллион АҚШ долларига тенг. Бунинг учун тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобидан 2 миллион 896 минг АҚШ доллари ва 1 миллион 154 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция жалб қилинди. Корхонанинг ишга тушиши билан 50 та янги иш ўрни яратилди.
Айни пайтда мазкур жамиятнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 13,8 миллион АҚШ доллари, экспорт ҳажми эса 2,7 миллион АҚШ долларини ташкил этиши мўлжалланмоқда.
Айтиш жоизки, ўтган учинчи чоракда эркин иқтисодий зонада 5 та янги лойиҳа ишга туширилди. Киритилган инвестиция миқдори 6704,5 минг АҚШ долларини ташкил этди. Шундан тадбиркорлар ўз маблағлари ҳисобидан 3594,8 минг АҚШ доллари, банк кредитлари ҳисобидан 1955,7 минг АҚШ доллари, хорижий инвестициялар ҳисобидан 1154 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланди. Яратилган иш ўринлари сони 307 тани ташкил этди.
Янгидан иш бошлаган шундай истиқболли корхоналардан яна бири бу спорт пойабзаллари ишлаб чиқарувчи «REAL SPORT SHOES» масъулияти чекланган жамиятидир. Унинг лойиҳа қиймати 1032,0 минг АҚШ долларига тенг. Натижада, 52 та янги иш ўрни яратилиб, маҳаллий ёшлар иш билан таъминланди. Ҳозирда корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 1 миллион АҚШ долларини, экспорт ҳажми эса 500 минг АҚШ долларини ташкил этиши режалаштирилган.

Баҳодир Жўраев

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15