ЎТКИР НЕГМАТОВ – ПАРАОСИЁ ЎЙИНЛАРИ ЧЕМПИОНИ!

Ургутнинг асл фарзанди, туманимиз довруғини дунё бўйлаб шон-шуҳратга буркаётган, 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ХV Паралимпия ўйинлари чемпиони, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Ўткир Негматов яна бир улкан ғалабани қўлга киритди.
Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказилаётган III Параосиё ўйинларида ҳамюртимиз дзюдо бўйича ўз вазн тоифасида барча рақибларини енгиб, Осиё чемпиони номига сазовор бўлди. Улкан спорт саройи узра Ўзбекистон байроғи кўтарилиб, мадҳиямиз янгради.
Бу хушхабар бутун Ўзбекистон халқи, айниқса, ургутликлар қалбини фахр-ифтихорга тўлдирди.
Ўткир Негматов ХV Паралимпия ўйинларидаги ғалабаси учун давлатимиз томонидан “Малибу” автомобили ва 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланганди.
Айни дамда Ургут тумани, у ўсиб улғайган Ўроқбойжар маҳалласи бу улкан ғалабани байрам қилмоқда.
Туман ҳокимлиги, барча тумандошларимиз Ўткирнинг оила аъзоларини бу ютуқ билан чин дилдан муборакбод этади.
Шон-шарафлар сенга, мард ўғлонимиз!
Жасур МАМАДАМИНОВ

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15