Туманимизнинг ёш спортчилари Шарқ якка курашлари бўйича турли халқаро, республика турнирларида доимий равишда совринли ўринларни эгаллаб келмоқдалар. 7-умумтаълим мактабида яккакураш турларидан бири ҳисобланган кикбоксинг бўйича ташкил этилган спорт секц

«Дўстлик» маҳалласи шаҳримиздаги кун сайин обод ва кўркам бўлиб бораётган масканлардан биридир. Бу ерда 5500 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Яқинда маҳалла аҳли учун яна бир хайрли ишга қўл урилди. Саховатли тадбиркор Амина Ҳамдамова ўз хонадонида “Жажжи кўзмунчоқ” нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этди. 
36 ўринга мўлжалланган мазкур масканда ҳозирда болажонлар малакали тарбиячилар кўмагида гуруҳларга бўлиниб тарбияланишмоқда. 
- Менинг ҳам икки нафар набирам шу боғчага қатнайди. Маҳалламизда мана шундай кўркам, чиройли ва болажонларимизнинг мароқли дам олишлари, тарбия топишлари учун барча шароитларга эга бўлган масканнинг ишга туширилиши маҳалладошлар учун жуда ҳам қувончли бўлди. Биз бунинг учун сахий тадбиркоримизга маҳалламиз номидан миннатдорлик билдирамиз, - дейди Гулнора Мусаева.
Ж.НАБИЕВ

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15