ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИНИНГ КОНФЕРЕНЦИЯСИ

5 октябрь куни ўтказилган VI ҳисобот-сайлов Конференциясида вилоят хотин-қизлар қўмитаси конференциясига тумандан сайланган делегатлар, мутахассис ва фаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. 

Йиғилишда дастлаб туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Замира Муртазоеванинг амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан олиб борилган ишлар таҳлил этилди. 

Туман Халқ таълими бўлими мудири С.Аҳмедова, Ургут тиббиёт коллежи хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси С.Ботирова, маҳалла фаоли С.Ҳакимовалар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. 

Шундан сўнг, туман Хотин-қизлар қўмитасининг VI Конференцияси қарори билан Муртазоева Замира Маъдиевна бир овоздан туман Хотин-қизлар қўмитасининг раиси этиб сайланди. 
Дилноза АҲРОРОВА

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15