ФУҚАРОЛАР ГУВОҲНОМАЛИ БЎЛИШДИ

Туман ҳокимлигида Президентимизнинг 2018 йил 20 апрелдаги “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ва “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти ва улар ижросига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари Акбар Тошқулов, вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Акрам Халиловлар иштирок этди.
Сўз олганлар мазкур ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг аҳамияти, уларда кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш борасида туман ҳокимлиги махсус комиссияси томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида фикрлар билдиришди.
Тадбирда баъзи сабабларга кўра, шу пайтгача турар жойларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳамда қайд этилмаган, туғилганлик, ўлим ҳолатлари юзасидан гувоҳномалар ололмаган айрим фуқароларга гувоҳномалар топширилди.
Б.ЖЎРАЕВ

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15