ЖУРНАЛИСТЛАР КАТТАҚЎРҒОНДА

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз - Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллиги нишонланаётган файзли кунларда Каттақўрғон тумани сари йўл олдик. Ҳамроҳларимиз - вилоят, шаҳар ва туманлар газеталарининг муҳаррирлари, интернет нашрларининг журналистлари, телевидение мухбирлари ва ёзувчилар уюшмаси аъзолари.
Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ва Каттақўрғон тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида, ҳудудда олиб борилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ва ишлаб чиқариш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга бағишлаб пресс-тур ташкил этилди. Мақсад - Каттақўрғон тумани ҳаёти билан журналистларни яқиндан таништириш.
Даставвал янги ташкил этилаётган чорва комплекси қурилиши, гидропоника усулида барпо этилган ва қурилиши режалаштирилаётган иссиқхоналарни кўздан кечирдик. Ғишт заводи, цемент заводи, меҳмонхона, қандолат заводи, хусусий клиника, тикув-трикотаж фабрикаси, мактабгача таълим муассасаси ва бошқа объектлардаги қурилиш ишлари билан танишдик. Шунингдек, йўл қурилиши ишлари, интенсив узумчилик хўжалиги, Пайшанба кичик саноат зонаси фаолиятидан бохабар бўлдик.
Пресс-тур туман ҳокимлиги мажлислар залида давом этди. Туман ҳокими Аъзамхон Баҳромов иштирокчиларга Каттақўрғоннинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти ҳақида маълумот берди.
Пресс-тур якунида унинг иштирокчилари амалга оширилаётган ислоҳотларни ёритишдаги фаоллиги учун туман ҳокимлигининг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ж.НАБИЕВ

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15