ЁШЛАРИМИЗ РЕСПУБЛИКА ФЕСТИВАЛИДА ҚАТНАШАДИ

Давлатимиз раҳбарининг “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги “Ёшлик” истироҳат боғида “Бағрикенг Ўзбекистон” ёшлар фестивалининг вилоят босқичи ўтказилди. 
“Ўзбекистон - умумий уйимиз!” шиори остида ташкил этилган фестиваль доирасида ўтказилган иншолар танловининг вилоят босқичида СамДУ қошидаги 3-сон академик лицейи ўқувчиси Шаҳзода Раимқулова биринчи, шеърлар танловида Ургут агросаноат ва сервис касб-ҳунар коллежи Мўминобод филиали ўқувчиси Маъмуржон Абдужалилов биринчи, 37-умумтаълим мактаби ўқувчиси Парвина Зокирова учинчи, тасвирий санъат танловида Ургут қурилиш ва миллий ҳунармандчилик коллежи битирувчиси Мамашариф Жабборов иккинчи ўринни қўлга киритиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 
Ғолиб ва совриндорлар фестивалнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритдилар. 
Бу ютуқларда “Ургут садоси” газетаси қошида фаолият олиб бораётган “Чашмалар” ижодий тўгарагининг ҳам алоҳида ҳиссаси бор. Тўгарак масъулларига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.
Ҳасан ШАРИПОВ,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
етакчи мутахассиси.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15