ҒЎСДА ЯНГИ ХУСУСИЙ ШИФОХОНА

Мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани сингари соғлиқни сақлаш тизимида ҳам чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Кадрлар салоҳиятини ошириш, ҳудудлардаги бирламчи моддий-техник базани бойитиш ишларига давлат сиёсати даражасида аҳамият бериляпти. Шу боис, соғлиқни сақлаш тизимимиз бугун дунёнинг энг илғор давлатлари билан бўйлашадиган даражага етмоқда.
Азалдан ўзининг тадбиркорлиги, ишбилармонлиги ва саховатлилиги билан туманда эътибор топган Ғўс қишлоғида янги, барча замонавий талаб ва техник андозаларга тўлиқ жавоб бера оладиган хусусий шифо маскани ишга тушди.
Тадбиркор Наврўз Шаропов қисқа муддатларда ўз маблағи ҳисобидан қишлоқ марказида кўркам бино бунёд этди ва ҳамқишлоқларининг саломатлигини асраш, малакали тиббий маслаҳатлар олишлари учун қулай имкониятлар яратиш мақсадида шифохонани сўнгги русумдаги тиббий асбоб-ускуналар, жиҳозлар билан таъминлади. Бошқа ҳудудларда шу соҳада меҳнат қилаётган тажрибали ва малакали мутахассисларни жалб қилди. 
- Шифохонамиз ўнта ётоқ ўринга мўлжалланган. Бу ерда терапевт, невропатолог, стомотолог, гинеколог ва бошқа бир неча тиббиёт йўналишларда малакали шифокорларимиз фаолият юритмоқда. Хориждан келтирилган, замонавий ультратовуш текшириш, ЭКГ ҳамда турли қон таҳлиллари бўйича аппаратуралар, дорихона, фитобар, физиотерапия, массаж хоналари мижозлар хизматида. Мақсадимиз аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, маслаҳатлар бериш, - дейди шифохона бош шифокори Акбар Шодиев. 
Баҳодир ЖЎРАЕВ

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15