ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙТИРИЛДИ

Мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислох қилиш бўйича кенг миқёсда бошланган ишлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлигининг ташкил этилиши асосий янгиликлардан бири бўлди.
Ҳозирда нафақат тадбиркорларга, балки аҳолига ҳам энг зарур ва талаб юқори бўлган давлат хизматларини “ягона дарча” тамойили бўйича кўрсатиш мақсадида туман Халқ қабулхоналари ҳузуридаги давлат хизматлари марказларининг ягона тармоғи яратилди. 
Давлат хизматлари марказларининг асосий вазифалари сифатида эса жисмоний ва юридик шахсларга “ягона дарча” тамойили бўйича, шу жумладан, жойларга чиққан ҳолда давлат хизматлари кўрсатиш, давлат хизматлари сервисининг юқори сифати, тезкорлиги, шаффофлиги, қулайлиги ва фойдаланиш имкониятини таъминлаш, мазкур соҳада бюрократия, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларга йўл қўймаслик, идоралараро ҳамкорликни, энг авволо, давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжат ва ахборотларни тезкорлик билан олишни таъминловчи электрон ҳамкорликни амалга ошириш, давлат хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахсларга малакали ахборот ва маслаҳат ёрдамларини тақдим этиш, ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатишда қонун ҳужжатлари ва маъмурий регламентлар талабларига риоя этилишини таъминлаш белгиланди. 
Келгусида давлат хизматларини жорий этишни янада жадаллаштириш мақсадида 2018 йилнинг 1 июнидан бошлаб айрим давлат хизматлари марказлари томонидан тажриба тариқасида 70-100 турдаги талаб юқори бўлган давлат хизматлари кўрсатилиши амалга оширилмоқда. 

Тажриба тариқасида жорий этиладиган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича вақтинчалик маъмурий регламентлар қабул қилинди, давлат хизматлари рўйхати аҳолининг долзарб эҳтиёжлари асосида шакллантирилди, жорий этилган давлат хизматлари рўйхатига киритилган давлат хизматлари фақат давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш тажриба тариқасида жорий этилган кундан бошлаб ваколатли орган томонидан давлат хизматларини кўрсатиш ҳақидаги аризаларни бевосита аризачилардан қабул қилиш тақиқланиши белгилаб қўйилди. 
Дадамурод ЛАТИПОВ,
туман Давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15