ЁШ ИХТИРОЧИМИЗ - ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

2018 - “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида ЎзЛиДеП ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу танлов ёш авлоднинг инновацион ғоя ва ташаббусларини ҳар томонлама рағбатлантиришга хизмат қилмоқда.

Танловнинг туман босқичи жорий йилнинг 28 апрель куни Ургут иқтисодиёт коллежида бўлиб ўтган ва якуний хулосага кўра, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш ҳамда сервис йўналиши бўйича инновацион лойиҳалари учун Ургут иқтисодиёт коллежи ўқувчилари Д.Саломов ва М.Раббимзода беллашувнинг туман босқичида биринчи ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишган эди.

Танловнинг вилоят босқичида 48 нафар ёш ихтирочи қатнашиб, соҳаларни ривожлантириш борасидаги янги ғоя ва инновацион лойиҳаларини тақдим этишди. Иштирокчиларнинг илмий ишланма ва ғоялари ҳакамлар томонидан холис баҳолаб борилди. 

Ёш ихтирочилар қаторида коллежимиз ўқувчиси Дилшод Саломовнинг ишланмаси ҳакамлар томонидан эътироф этилди ва у “Энг яхши инновацион ишланма муаллифи” номинацияси ғолиби деб топилди. Бу билан туманимизнинг ёш ихтирочиси ўз коллежи ва устозлари ишончини оқлади.
Қосим ҚОДИРОВ,
Ургут иқтисодиёт коллежи ўқитувчиси.

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15