Ургут туманида нохуш якун топган ЙТҲ кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этилди

Жорий йил 25 октябрь куни ҳайдовчи А.О. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашинасини “Ғўс” маҳалласи йўналиши бўйича тезликни меъёридан ортиқ бошқариб бориб, ушбу йўлнинг қатнов қисмидан кетаётган 4 нафар фуқароларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Натижада 3 нафар пиёдалар оғир тан жарохати олиб воқеа жойида вафот этган, 1 киши тан жарохати олиб умумий оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Ҳозирда беморнинг аҳволи ўрта оғирликда бўлиб, соғлиги тикланишда давом этмоқда.

Юз берган ҳолат бўйича бугун Гўс ҳудудининг Хўжагузар маҳалласида туман ҳокими Б.Жабборов ва ИИБ бошлиғи З.Мамадалиевлар раҳбарлигида тегишли мутасаддилар ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Туман ҳокими Б.Жабборов сўзга чиқиб, ушбу бахтсиз ҳодисадан жабрланганлар яқинларига ҳамдардлик билдириб, унинг келиб чиқишига омил ва сабаб бўлган ҳолатларга алоҳида тўхталди. Айрим фуқароларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари кўплаб оилаларнинг бошига кулфат олиб келаётганлигини биргина шу бахтсиз ҳодиса мисолида келтириб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда кенг жамоатчилик вакилларини ҳамкорликка чақирди.

Шунингдек, туман ИИБ бошлиғи З.Мамадалиев томонидан мазкур содир этилган нохуш ҳолат сабаблари ва унинг оқибатлари ҳақида жамоатчиликка атрофлича маълумот етказилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ургут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15