Ургут тумани ҳокимлиги биноси том қисмида муқобил энергия манбаси—қуёш панеллари ўрнатилди

 

Жорий йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Мазкур йиғилишда Президент барча вазирлик ва идора, ҳокимлик, маҳалла биноларини муқобил энергияга ўтказиш вақти келганини таъкидлаб ўтган эди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ургут тумани ҳокимлиги биноси том қисмида умумий қуввати 17 кВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилди. “Солара” МЧЖ томонидан қурилган мазкур станцияга номинал қуввати 450 Вт бўлган 32 дона монокристалли қуёш панели ва 1 та инвертор ўрнатилди. Станция йилига 49 640 кВт электр энергия ишлаб чиқаради ҳамда атмосферага 150 кг зарарли чиқиндилар чиқишининг олдини олади.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15