НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ

 

Ургут истироҳат боғида туман ҳокими  туманимиз аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.

Тегишли соҳа мутасаддилари фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўришди. Қабулда коммунал хизмат кўрсатиш, фуқароларни иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди. Жумладан, ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш чоралари кўрилиб, ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган маҳалла аҳолисига моддий ёрдам кўрсатилди. Айрим мурожаатлар юзасидан фуқароларга тушунтириш ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Мурожаатларни ижобий ҳал қилиш юзасидан муддатлар белгиланди. Бу каби сайёр қабуллар давом этади.
 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15