Ургут туман ҳокими Ботир Шукуровичнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан туман халқига мурожаати

Image_tadbir: 

 

 

Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар, азиз ургутликлар!

 

Ҳаммамизга яхши маълумки, юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг қулай табиий муҳитга эга бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш масалаларига жиддий эътибор қаратиб келинмоқда.

 

Инсоният олдидаги долзарб вазифалардан бири — атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатга оқилона муносабатда бўлиш, флора ва фауна оламини асраб-авайлаш, глобал экологик инқирозга йўл қўймаслик ҳисобланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2022 йил 2 февраль куни “Чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида муҳим вазифалар белгиланиб, жорий йилнинг 1 мартдан Давлатимиз раҳбари томонидан “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирининг эълон қилингани фикримизнинг исботидир.

 

Азиз тумандошлар!

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 21-апрелдаги ПФ-5024-сонли “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ҳамда 2017-йил 21-апрелдаги ПҚ-2916-сонли “2017-2021-йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш максадида туман “Тоза худуд” давлат унитар корхонаси тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

 

Туман “Тоза худуд” давлат унитар корхонасида жами 77 та ходимлар фаолият юритмоқда.

 

       “Тоза худуд” давлат унитар корхонасига 2021 йил сентябрь ойида қамров даражасини ошириш орқали экологик вазиятни барқарорлаштириш мақсадида 7 та махсус техникалар олиб келиниб, мавжуд техникалар сони жами 26 тага етказилди. Бунинг натижасида маҳаллалар қамрови 56 тага етказилиб, 50 %ни ташкил этмоқда.

 

2022 йилда қўшимча 10 та махсус техникалар олиб келиниши натижасида тумандаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинларидан 97 тасига хизмат кўрсатилиб, қамров даражасини 85% га етказиш режалатирилмоқда.

 

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида жамоатчиликка юзланган Давлатимиз раҳбари ҳовли-жойини пок сақлашни, тупроқни, сувни, табиатни муқаддас деб билган халқимизда, оилада фарзанд дунёга келганда унга атаб ниҳол экишни азалий қадрият эканлигини алоҳида таъкидладилар.

 

Авлодларимиз келгусида муносиб табиий муҳитда, тоза экологик шароитда яшашлари керак. Бунинг учун зарур чора-тадбирларни белгилаган ҳолда тизимли ишларни олиб борамиз. Аввало бунинг учун аҳолида, хусусан ёш авлодда экологик маданиятни ошириш лозим. Бунга нуронийлар, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчиликни ўзи ўрнак бўлган ҳолда ёш авлод қалбида она табиатга дахлдорлик ҳиссини фақат тарбиялаш орқали шакллантиришга эришиш мумкин.

 

Шу ўринда бир нарсани таъкидлаш жоизки, бу каби ишлар бардавом бўлиши лозим. Зеро, Президентимиз ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бир йиллик тадбир эмаслигини алоҳида таъкидладилар, ушбу умуммиллий ҳаракатда фаол қатнашишимиз зарур.

 

Хусусан, 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида кўкаламзорлаштириш, манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини тизимли ва уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 ноябрдаги 694-Ф-сонли Фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида, Ургут туманида 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида жами 1 млн. 300 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ва буталари экилиши режалаштирилган.

 

Жумладан, 2021 йил ноябрь-декабрь ойларида, “долзарб 40 кунлик” дарахт экиш бўйича “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида режа бўйича 487 минг 500 туп кўчатлар экилиши белгиланган эди. Ўтган йили ноябр-декабр ойларида белгиланган режа 103,0 фоизга бажарилиб, 502 минг 148 дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экилди.

Шундан,

 

-Магистрал йўллар ёқасига 83 км масофага 12139 туп;

-қишлоқ хўжалиги ерларида иҳота дарахтзорлар барпо этиладиган ерларда 41500 туп;

-фермер хўжаликлари экин ер майдонлари четларига 88050 туп;

-ижтимоий соҳа объектлари ва ташкилотлар ҳудудларида 72026 туп;

-корхоналар ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳудудларида 96981 туп;

-туманнинг ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги ҳудудлар ва объектларда 96780 туп;

-Маҳаллалар ва бошқа объектлар ҳудудларида 94672 туп кўчатлар экилиши таъминланди.

 

Шу ўринда масаланинг бир жиҳатига алоҳида эътибор қаратиш лозимки, кўчат экиш билан иш битмайди. Уларни парваришлаш суғориш тизимига алоҳида эътибор бериш лозим.

 

Шу мақсадда “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида экилаётган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги инспекциянинг туман бўлими томонидан электрон ҳисобга олиниб, барча кўчатлар мазкур рўйхатга киритилиб, уларнинг келгуси тақдири инспекция назоратида бўлади.

 

Албатта, экилаётган кўчатлар ҳудуди ва мақсадига кўра, турли навдаги мевали ва манзарали дарахтларни ташкил этади.

Режанинг қолган қисми яъни 812 минг 500 дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари жорий йилнинг баҳор мавсумида экиш ишлари давом эттирилади.

 

Ушбу экиш ишларини муддатида сифали бажаришда манзарали, мевали дарахт, бута кўчатлари ва қаламчаларини шартнома асосида етказиб беришни мувофиқлаштирувчи туман ишчи гуруҳи таркиби шакллантирилган. Туман ҳокимининг 6 та ўринбосарлари комплексидаги ташкилот-корхона ва муассасалар кесимида экиш ишларининг режа графиклари тақсимланган.

 

Ҳурматли тумандошлар!

 

-"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида туманимизда бир қатор  ишлар олиб борилмоқда. Ушбу тадбирда тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар, кенг жамоатчилик, нуронийлар, маҳалла аҳолиси ҳамда қишлоқ хўжалиги ходимлари фаол иштирок этиб келмоқдалар.

Ҳурматли тумандошлар экилган кўчатларни асраб авайлаб уларни парваришлаш ҳамда туманни ободонлаштиришда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси акциясида фаол иштиро этишингизни сўраб қоламан.

Ургут тумани "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси аксиясида намунали туманлардан бири бўлишига ишонаман ва умид қиламан.

 

Эътиборларингиз учун катта раҳмат!

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15