Ургут истироҳат боғида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси"да бўлиб ўтди.

Image_tadbir: 

Меҳнат ярмаркасида тумандаги 58 та корхона ва ташкилот ўзларидаги мавжуд 576 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Ярмаркада 146 нафардан ортиқ фуқаролар қатнашди. Иштирокчилардан 97 нафари ёшлар,  49 нафарини аёллар ташкил этади.

Ўзларига иш қидириб, келгусида ўз касблари бўйича иш ўрнига эга бўлиш мақсадида иштирок этган фуқаролардан 27 нафарига ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар берилди.

119 нафар фуқароларга турли соҳаларга ишга жойлашиш, касбга ўқитиш, меҳнат миграцияси ва меҳнат қонунчилиги юзасидан тушунтиришлар берилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15