Навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди

Image_tadbir: 

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан доимий равишда “Тадбиркорлар қабули” кунлари ўтказилиб келинмоқда.  

Бугун Ургут тумани Қуйи Алгар маҳалласида жойлашган Ургут тумани Педагогика коллежи биносида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида тумани ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари иштирокида навбатдаги тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди.

Ушбу қабул давомида 10 га яқин тадбиркор иштирок этиб, уларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Ҳар ҳафталик ижро муддати билан ҳар бир мурожаатга тегишли масъуллар бириктирилди.
 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15