Халқ қабулхонаси мудири жамоатчиликка таништирилди

Вилоят ҳокимлигида вилоят ташкилотлари раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири таништирилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Жаҳонгирович Исломов иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Маматжон Мукумович Турдиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланганлигини маълум қилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Халқ қабулхонаси мудири ва Халқ қабулхоналари олдида турган вазифалар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

2015-2021 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15