Ургутда ҳарбий парад бўлиб ўтди

Image_tadbir: 

Бугун 27 апрель куни Ургут истироҳат боғидаги спорт майдонида 9 май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳарбий парад бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман мудофаа бўлими ва бир қатор мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбир доирасида Самарқанд вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирининг ҳарбийлари томонидан чиқишлар ва қурол аслаҳалари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Аскарлар томонидан 2 жаҳон урушини ифода этувчи тарбиявий саҳна кўринишлар ва оркестр жамоаси чиқишлари намойиш этилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15