ТАЪЛИМДАГИ ТАРТИБ - БАРКАМОЛЛИК КАФОЛАТИ

Бугунги кунда туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тизимидаги жами 134 та умумтаълим мактабларида 78 837 нафар, 19 та касб-ҳунар коллежларида 19 803 нафар, битта академик лицейда 470 ва 30 та мактабгача таълим муассасаларида 5826 нафар вояга етмаганлар таҳсил олишмоқда. Мазкур даргоҳларда вояга етмаган, ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш, улар ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, маънавий-интеллектуал, жисмоний ҳамда аҳлоқий жиҳатдан камол топишлари учун бир қатор ишлар амалга ошириб келинаяпти.

Жорий йилнинг ўтган уч ойи давомида 180 нафар вояга етмаган фуқаро, туман ИИБ хизмат бўлимларига олиб келиниб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Улардан, бир нафари жиноят содир этганлиги, 4 нафари шахсини аниқлаш, 2 нафарининг махсус ўқув муассасидан қочганлиги ҳамда 171 нафарининг умумтаълим ва ўрта-махсус таълимдан бош тортганлиги сабабли ўқишга жалб қилиш мақсадида олиб келинган.

Туман ИИБ ҲООБ ВЕЎН ва ҲПГ инспекторлари томонидан ўтган даврда 18 нафар вояга етмаганлар, 5 нафар фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ота-оналар профилактик ҳисобга олиниб, улар билан суҳбатлар олиб борилди. Шунингдек, туман ҳокимлиги, прокуратураси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ҳамкорлигида жорий йилнинг уч ойи давомида 604 маротаба умумтаълим, ўрта-махсус, касб-ҳунар коллежларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ўқувчиларни дарсларда интеллектуал маънавий руҳиятини ошириш ҳамда уларнинг муаммоларини ечиш борасида маъруза ва суҳбатлар ўтказилиб, очиқ мулоқотлар олиб борилмокда.

Жорий йилнинг уч ойи давомида 165 нафар вояга етмаганлар таълим муассасаларига бормасдан, ўқишдан бўйин товлаб назоратсиз юрганлиги, вақтинча ишлаш учун Республика ҳудудидан чиқиб кетганлиги, бозорларда савдо сотиқ ва бошқа ишлар билан шуғулланиб юрган ўқувчиларнинг ота-оналари ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасига асосан ҳужжатларни расмийлаштириб, туман вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга такдим этилган.

Жартепа ҚФЙ, Бойбул маҳалласида яшовчи вояга етмаган, 2000 йил 10 апрелда туғилган Рушана Турдиеванинг ота-онаси ажрашишганлиги ва у ота-онасига бўйсинмасдан назоратсиз юриб, таълимдан қолганлиги сабабли 2017 йил 29 март куни туман судининг ажримига асосан Фарғона вилояти Қўқон шахрида жойлашган қизболалар махсус касб-ҳунар коллежига жойлаштирилган.

Ғўс ҚФЙга қарашли Хўжагузар маҳалласида яшовчи вояга етмаган, 1999 йил 4 ноябрда туғилган, 3-сон академик лицей ўқувчиси Бекмурод Файзуллаевнинг 2016 йил 10 июнь куни “Нокия-311” русумли қўл телефони аппаратида Ўзбекистон Республикасининг амалда тадбиқ этилган давлат тузими Конституциясини хилоф равишда ўзгартиришга, ҳокимиятни куч ишлатиб эгаллаш, “Туркистон ислом ҳаракати” ва “Ироқ ва Шом ислом давлати” халқаро террористик жамоасига оид маълумотлар, диний экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни сақлаб келинганлиги аниқланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ш.БУРХОНОВ,
туман ИИБ бошлиғи. 
А.МАҲМУДОВ,
туман ИИБ ҲООБ ВЕЎН ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси катта инспектори.

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15