Тендер танловига марҳамат! 

Ҳурматли тумандошлар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари!

Тендер танлови Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарор Низоми талаблари асосида ташкил этилиши ва танловда алоҳида экспорт, инвестиция, яратиладиган иш ўринлари бўйича талаблар белгиланиши кўзда тутилганлиги ҳамда  Ургут туман ҳокимлиги томонидан  2021 йил ишлаб чиқилган ишлар режасига мувофиқ  туман захирасидаги ер майдонлари тендер танлови ўтказилиши белгиланган.

Мазкур тендерда туман ҳудудларида жойлашган 17 та лойиҳавий ер учуасткалари қўйилган. Тендер бўйича талаб этиладиган ҳужжатлар ва қўшимча маълумотлар олиш учун  қуйидаги рақамларга  93-346-00-89 97-613-44-41  мурожаат қилишингиз ва тўлиқ маълумотлар олишингиз мумкин.

 Мазкур тендер танлови ғолибларини аниқлаш 2020 йил 27 мартда Ургут туман хокимлиги залида соат 14:00 га бўлиб ўтади.

Ургут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Image_elon: 
2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15