Диққат эълон

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги “Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 63-сонли қарорига асосан ер участкаларини мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ажратиш “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион савдолар орқали амалга оширилиши белгиланган бўлиб, 2020 йилнинг 24 октябрдан тумандаги “Сариқтепа” махалласи “Бешбулоқ” қишлоғи ҳудудидан 18,0 гектар ер майдони ажратилиб, бош режа лойиҳаси ишлаб  чиқилган ва 4 сотихдан  ер участкаси аукцион савдосига чиқарилмоқда.

Ушбу ер участкалари 14 кун давомида “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида эълонида туриб кейин савдога чиқарилиши маълум қилинади, уй-жой қуриш истагида бўлса савдога қатнашинг.

Image_elon: 
2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15