Ватан ҳимояси - олий саодат

Бугун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрамини кўтаринки руҳда катта шодиёна билан нишонламоқдамиз.

Сана муносабати билан Ургут туман ҳокимлиги масъуллари ДХХ Чегара қушинларига қарашли 9224 харбий қисмда хизмат олиб бораётган харбий хизматчилар иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Тадбир аввалида сўз олганлар касб эгаларини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами билан самимий қутладилар. 
 
Шундан сўнг фаол ҳамда хизмат фаолиятини ўтаётганлигида алоҳида жасорат кўрсатиб келаётган ҳарбийларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тантанали равишда тақдим этилди.

Тадбир туман Маданият бўлими ва ҳарбий қисм вакиллари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар билан якунига етди.     

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15