Туман ҳокимлигининг бир гурух аппарат ходимлари давлат тилини билиш тўғрисидаги сертификатларга эга бўлишди 

Кейинги йилларда давлат тилига катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада ўндан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Жорий йилнинг 14 январъ куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш маркази Самарқанд ҳудудий бўлинмаси томонидан Ургут тумани ҳокимлигининг бир гурух аппарат ходимларига давлат тилини билиш тўғрисидаги сертификатлар туман ҳокими Ботир Жабборов томонидан топширилди.    

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15