Ургутнинг “Мерганча” маҳалласида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 11 январь куни соат 11:24ларда Ургут тумани Мерганча МФЙ ҳудудида жойлашган "Тоибахон Нур" ОКнинг омборхонасида ёнғин юзага келган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғинни бартараф этиш учун Ёнғинни ўчиришга 4 та асосий ёнғин қутқарув автомобили ва 2 та ёрдамчи техника жалб этилиб, бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳодиса юзасидан Ургут туман ФВБ томонидан ёнғин сабабларини аниқлаш учун суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ургут тумани хокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15