ЁШЛАР ЎРТАСИДА НАВБАТДАГИ  САЙЁР УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Image_tadbir: 

Ургут тумани 2-сектор ҳудудидаги "Украч" МФЙ биносида туман прокуратураси, туман ДХХ ходимлари, МФЙ фаоллари ва ёшлари иштирокида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Унда тижорат банклари филиаллари, туман бандликка кўмаклашиш маркази, халқ таълими, мактабгача таълим бўлими раҳбарлари ҳам қатнашиб, уюшмаган ёшлар ҳамда "Ёшлар" ва “Аёллар" дафтарларига киритилган ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммолари тингланди.

Тадбирда бир қанча мурожаатлар бўйича жойида ҳуқуқий тушунчалар берилиб, қолган мурожаатларни ҳам қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилиб ижроси алохида назоратга олинди. Учрашув натижасида фаол қатнашган ёшларга бадий китоблар совға қилинди.      

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15