Тиббиёт бирлашмасида байрам тадбири бўлиб ўтди 

Image_tadbir: 

Янги йил  байрами арафасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига турли хил байрам совғаларини тақдим этиш, уларга  хурсандчилик улашиш ҳам савобли ҳам хайрли амаллардан ҳисобланади. 

Шу муносабат билан бугун Ургут тумани тиббиёт бирлашмасида туман ҳокими Ботир Жабборов, сектор раҳбарлари, нуроний отахонлар иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир давомида 2020 йилда тиббиёт соҳасида жонбозлик кўрсатган энг яхши шифокор, энг яхши ҳамшира, энг яхши амбулатория поликлиника муассасаси ва бўлими номинацияси бўйича ғолиб бўлганлар туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, Ушбу байрам энг аввало, болажонлар учун ғаройиб, сеҳрли бир байрамдир. Улар бу байрамни кутишади ҳамда мўъжизалар содир бўлишига ишонишади. Ушбу байрамона кунларни айрим болалар туман тиббиёт бирлашмасида кутиб олишмоқда. Ана шу болажонларга байрам кайфиятини улашиш, улар кутган мўъжизаларни рўёбга чиқариш мақсадида тадбирда иштирок этаётган болажонларнинг барчасига Янги йил совғалари улашилди. 

2015-2021 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15