УРГУТ ТУМАНИДАГИ РУҲИЙ КАСАЛЛИКЛАР ШИФОХОНАСИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда яшаётган ҳар бир инсон қалбида инсонийлик, меҳр-мурувват, бағрикенглик каби ижобий хислатлар жой олгани ҳеч кимга сир эмас. 

Қайси юрт вакили бўлишимиздан қатъий назар тангри томонидан яратилган ҳар бир инсон учун ўз мурувватимизни аямаслигимиз ҳам ижобий хислатларимиздан биридир. 

Шу кунларда Янги йил байрамини нишонлаш арафасида турган бир вақтда бу каби хайрли тадбирларни уюштириб туриш ўз навбатида савобли ишларнинг бир кўриниши десак муболаға бўлмайди.

Ҳеч кимга сир эмаски, ҳар йили ушбу улуғ айём арафасида шу каби хайрли тарғибот тадбирларни уюштириш анъанага айланган.

Бугун Ургут тумани ҳудудида жойлашган Руҳий касалликлар шифохонасининг 872 нафар даволанувчилари учун байрам тадбири уюштирилди. Тадбир давомида дастурхон тузатилиб, ош тортилди.  

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15