Баркамол авлод – келажак пойдевори!

Image_tadbir: 

2018 йилнинг 21 апрел куни тумандаги “Баркамол авлод” болалар марказида шаҳар, туман “Баркамол авлод” болалар марказлари директорларининг ишини мувофиқлаштирувчи вилоят кўчма семинар-йиғилиши бўлиб ўтди.

Семинарда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан “Баркамол авлод” болалар маркази раҳбарлари иштирок этишди.

Семинар сўнгида тумандаги умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчи қизларнинг ҳамда бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг концерт дастурлари намойиш этилди.

Меҳмонлар туманда ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш билан боғлиқ амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо бердилар.

 

 

2015-2018 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15