Навбатдаги сайёр қабул Бешкапа маҳалласида бўлиб ўтди  

Ургут тумани ҳокими Б.Жабборов халқ билан яқиндан мулоқот ўрнатиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни жойида бартараф этиш мақсадида туманнинг Бешкапа маҳалласида жойлашган 152-мактаб биносида Бешкапа-1, Бешкапа-2 ҳамда Почвон маҳаллала фуқаролар йиғинлари ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар билан учрашди.

Учрашув чоғида, ушбу маҳаллаларда истиқомат қилувчи 30 нафарга яқин фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган 12 га яқин масалалар юзасидан ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Қабулда аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Бу эса одамларда давлатга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15