Туманимиздаги маҳаллаларда "Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" шиори остида маънавий-маърифий тадбир кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда

Image_tadbir: 

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари туманимизнинг “Боғишамол, Жарқишлоқ, Жозмон, Қуйи Алгар, Савғон, Сойгузар, Хўжабаланд, Юқори Калангар” маҳаллаларида аҳлининг қалбига ўзгача шукуҳ бахш этди, дейиш мумкин.  Буни иштирокчиларнинг кўтаринки кайфиятидан билиш қийин эмас.

Бугун ушбу маҳаллаларда яшовчи фуқаролар ўртасида уч навбатда тадбир ўтказилди.  Ҳар учала навбатда ҳам тадбиргоҳларнинг гавжумлиги тадбирга нисбатан одамларда қизиқиш ортаётганидан далолат.

Видеороликлар намойишида юртимизнинг кечаги ва бугуни тасвирланди. Санъаткорларнинг куй-қўшиқлари янгради.

"Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" шиори остидаги маънавий-маърифий тадбир барча иштирокчилар кайфиятига  кўтаринкилик бахш этди.

Эслатиб ўтамиз: Кўтаринки кайфиятдаги тадбирлар барча маҳаллаларда 10 кун мобайнида ўтказилади.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15