Истеъмолчи сифатида сизнинг ҳуқуқларингиз бузилдими? Унда онлайн мурожаат қилинг

Истеъмолчи сифатида Сизнинг ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда, istemol.uz (@PotrebitelUz_bot) Telegram-боти орқали ўз муроджаатингизни қолдиринг.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси фуқаролардан ариза қабул қилишнинг янги тизимини ишга туширмоқда. Бундан буён сиз ўз аризаларингизни нафақат Федерациянинг 1091 рақамли ишонч телефони, балки   iste'mol.uz (@PotrebitelUz_bot) Telegram ботига мурожаат қилиш орқали қолдиришингиз мумкин.

Қуйдаги Telegram-бот Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан Сизнинг мурожаатларингизни тез ва осон тарзда қабул қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни тушунтириш, Федерация ва унинг ҳудудий бирлашмалари фаолияти тўғрисида маълумот бериш, мутахассисдан онлайн-маслаҳат олиш ва кўп бериладиган саволлар билан танишиш учун ишлаб чиқилган.

Аризани расмийлаштириш учун шахсий маълумотингиз ва шикоятингизнинг қисқа мазмунини ёзиб юборишингиз зарур.

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15