Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари

Давлат бошқарувига инновацион бошқарув усулини кенг жалб этиш давлатнинг ортиқча меҳнат ва моддий ресурслари тежалишига, вақтни самарали бошқаришга, давлат фуқаролик хизматчиларининг ўз устида изланиши ва илм олишига имконият яратади

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга қилган дастлабки Мурожаатномасида “Натижадорлик ҳаммамиз учун бош талаб, асосий мезонга айланмоқда”, деб алоҳида таъкидлаган эди.

Бу борада энг кўп қўлланиладиган усул “Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари” (KPI-Key Performance Indicator) ҳисобланади. 

Бу борада Туманимизда хам ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК) асосида баҳолаш тизими жорий этилиш юзасидан туман ҳокимлиги биносида, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали  раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда ҳоким ўринбосарлари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонлари, ҳозирги кунда ЭМСКни жорий этишдаги муаммолар, ҳоким ўринбосарлари фаолиятини ЭМСК бўйича ҳисоблаш рейтинги ва уларни аниқлаш мезонлари тўғрисида тушунчалар берилди.
 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15