Деҳқонободда “SHIRINʼS DAY CARE” замонавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади

Image_tadbir: 

Ургут тумани 2-сектор ҳудудидаги “Деҳқонобод” маҳалласида “SHIRINʼS DAY CARE” нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда секторлар раҳбарлари иштирок этди.

Замонавий услубда бунёд этилган икки қаватли боғча Лойиҳа ташаббускори  Баратов Жамшид томонидан 150 ўринга мўлжалланган муассаса моддий-техник воситалар билан тўлиқ жиҳозланган, уни бунёд этишга  шахсий маблағи ҳисобидан жами 3 млрд. сўм маблағ сарфланди.

Таъкидланишича, иншоотда фаолият юритадиган 6 та ёш гуруҳидаги болажонлар учун машғулот ва ўйин хоналари, ошхона, мусиқа зали, услубхона, руҳшунос, жисмоний тарбия йўриқчиси хоналари алоҳида жиҳозланган. Шунингдек, ўйин майдончалари, ихчам айвонлар атрофида болаларнинг севимли мультфильмлари қаҳрамонлари тасвири, ўзига хос эртаклар олами яратилган.

2015-2020 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15