ТУМАНИМИЗДА ЗАМОНАВИЙ ХУСУСИЙ КЛИНИКА ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Кейинги йилларда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида нодавлат даволаш муассасалари биргаликда хусусий шифохоналарни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Хусусан туманимизнинг марказий Навоий шоҳ кўчасида "GARMONIYA DIAGNOSTIC CLINIC" хусусий даволаш маркази иш фаолиятини бошлаган "GARMONIYA DIAGNOSTIC CLINIC " хусусий клиника хам давлатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан биридир. 

Марказ очилишида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада яхшилашга туманда устувор аҳамият қаратилаётганини алоҳида таъкидлади. 

Даволаш маркази 300 қатновга эга бўлиб, 30 та стационар ўринга мўлжалланган.

Шифохонада Терапевт, невропатолог, гинеколог, педиатр, лор, узи, лаборатория мутахассисларига мўлжалланган бўлиб, унда 30 дан зиёд иш ўринлари яратилди.

Марказ замонавий лаборатория жиҳозлари билан жиҳозланган ва малакали шифокорлари жалб қилинган бўлиб, асосий мақсади касалликларни эрта аниқлаш, беморларнинг соғлигини сақлаб қолиш ва уларга қулайлик ва шинамлик яратишдир.
 

2015-2020 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15