“URGUTTUMANGAZ” ГАЗ ТАЪМИНОТИ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ ДЕПУТАТЛАРГА ҲИСОБОТ БЕРДИ

Image_tadbir: 

Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитувда “Urguttumangaz” газ таъминоти бўлими бошлиғи Фаррух Тошмуродов “Аҳолини 2020 - 2021 йил куз - қиш мавсумида суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар” юзасидан депутатларга ҳисобот берди.

Хусусан, Ф.Тошмуродов 2020 - 2021 йил куз-қиш мавсумида аҳолини узликсиз суюлтирилган газ билан таъминлаш буйича “Hududgazta’minot” АЖ ва “Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали томонидан қатъий чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги, ҳудудлардаги барча газ қўйиш шохобчалари таъмирланиб, шай ҳолатга келтирилганлиги, энг аввало газ қуйиш шохобчаларида ишлаётган ишчи ходимлар учун зарур шарт-шароитлар яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлигини қайд этди.

Тадбирда Ф.Тошмуродов 2020 - 2021 йил куз-қиш мавсумида Самарқанд вилоят аҳолисини узликсиз суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича ўтган 2019 - 2020 йил куз-қиш мавсумига нисбатан 19.887.0 тонна кўп суюлтирилган углеводород газ маҳсулотлари ажратилганлигини таъкидлаб, бу йилги мавсумда мазкур энергия манбаси таъминотида туманда муаммолар бўлмаслигини таъкидлади.  

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15