РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлар орқали Рўзибоев Умиджоннинг мурожаатлари кўриб чиқилмаётганлигидан норози бўлиб йўллаган мурожаати юзасидан Ургут тумани ҳокимлиги мутахассислари томонидан ўрганилиб қуйидагиларни маълум қиламиз

Ўрганиш давомида Сиз Рўзибоев Умиджон томонингиздан сўралаётган ер майдони тумандаги “Ғиждувон” агрофирмаси ердан фойдаланиш харитасида кўрсатилган 69 ва 79-рақамли дала контурларидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдони эканлиги, ушбу ер майдони фермер хўжалиги ташкил этиш учун 2019 йил 28 июл кунида тендер танлови ўтказилиб, тендир ғолиби Ҳамдамов Муҳаммадга туман ҳокимининг 2019 йил 6 августдаги №7362-Қ сонли қарори асосан фермер хўжалиги ташкил этиш учун ер майдони ажратиб берилган.

Сиз яъни мурожаатчи Рўзибоев Умиджон томонингиздан талаб этилаётган ер майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдони эканлиги сабабли сизнинг талабингизни қаноатлантиришнинг имкони йўқлигини маълум қиламиз.

 Сизнинг тадбиркорлик фаолиятингизни амалга оширишни қўллаб қувватлаган ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги ПҚ-1023–сонли “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига асосан туманимиз ҳудудидан e-auksion.uz сайтига жами 57 та Лотлар “E-IJRO AUKSION” савдосида қатнашишлик учун аризалар қабул қилинмоқда. 

Ушбу “E-IJRO AUKSION” савдоларида белгиланган тартибда қатнашиб Тадбиркорлик фаолиятингизни амалга оширишингизни маълум қиламиз.

Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15