Ўзбекистон COVID-19’га қарши вакцина ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

«Бу масала олимларимиз ва фармасевтика соҳаси ишлаб чиқарувчилари томонидан кўриб чиқилмоқда. Бу ҳолатда вакциналар импортга боғлиқ бўлмайди. Уларни экспорт қилиш орқали қўшни давлатларга ҳам ёрдам бериш имкони яратилади. Бу минтақада COVID-19’га нисбатан эпидемиологик барқарорликка эришишни таъминлайди», – дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистон Хитой ва Россиядан вакцина харид қилиши мумкинлигини айтилган эди. 

Россияда ишлаб чиқарилаётган «Спутник-В» вакцинасининг 5000 дозасини Ўзбекистонга ажратиш юзасидан Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасига мурожаат қилинган.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15