Истиқболли ёш кадрлар қўллаб-қувватланади, захираси шаклланади

Бугун Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали ва Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ўртасида “Ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида”ги меморандум имзоланди.

Иккала агентлик раҳбарлари томонидан имзоланган мазкур ҳужжат вилоятда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг энг муҳим жиҳатлари жумладан, уларни юқори лавозимларга тавсия этиш, “Ватан ифтихорлари” институционал тизимини жорий этиш, ёшлар орасидан истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш, вилоятнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган фаол, ташаббускор ёшларни аниқлаш ва селекция қилиш мақсадида икки томонлама манфаатли ўзаро ҳамкорликни амалга оширишга асосланганлиги билан аҳамиятлидир.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15