Давлат хизматлари маркази туманимизнинг Жартепа маҳалласида ҳам фаолият кўрсатишни бошлади

Давлат хизматлари агентлиги ташкил топганига 2 ярим йил бўлган бўлсада қисқа фурсатларда халқнинг ишончига кира олди. Соҳада қатор ўзгариш ва туб янгиланишлар амалга ошди.

Самарқанд вилоятининг 16 та ҳудудида фаолият олиб бораётган Давлат хизматлари марказларида аҳолига 130 дан ортиқ хизматлар кўрсатиб келинмоқда.

Бугун Ургут туманидаги Жартепа маҳалласида ҳам Давлат хизматлари марказининг янги филиали ўз иш фаолиятини бошлади.

Аввалари ушбу ҳудуд ва унга туташ маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли турли хизматлардан фойдаланиш учун туман марказига келиб кетишган. Бу эса аҳолининг ортиқча вақт ва маблағ сарфлашига сабаб бўларди, – дейди Туман ҳокимининг ўринбосари Исроил Жабборов.

Ушбу Давлат хизматлари маркази филиали фаолиятининг йўлга қўйилиши ҳудуд аҳолисини йиллар давомида қийнаб келган муаммолар ечими йўлидаги муҳим қадам бўлди. 

Шу бугуннинг ўзида мазкур филиалда иккита ёш оила тантанали равишда никоҳдан ўтказилди.  Жартепа маҳалласида истиқомат қилаётган иккита оила вакилларининг фарзандларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар топширилди.
 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15