ТУМАНИМИЗДА 500 ЎРИНЛИ МАХСУС ШИФОХОНА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Image_tadbir: 

Туманимизда коронавирус инфекциясига гумондорлар шу пайтгача туман марказий шифохонаси юқумли касалликлар бўлимида жойлаштирилган, касаллик аниқланган беморлар эса вилоятдаги тиббий муассасаларда даволанган.

    Туманимизда аҳолининг кўплиги эътиборга олиниб, Ургут тиббиёт коллежи биносида 500 ўринли вақтинчалик махсус шифохона ташкил этилди.

    Ургут тиббиёт коллежи спорт залида 80 ўринли реанимация бўлими  барча зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланди, кислород таъминоти яратилди. 

    Шунингдек, коллеждаги хоналар 420 ўринга мослаштирилиб, ётоқ мебеллари билан жиҳозланди.
    Коллеж ётоқхонаси муассасада ишловчи тиббий ходимлар учун ажратиб берилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15