Туманимиздаги 25 та маҳалла фуқаролар йиғинлари янги компьютер жамланмасига эга бўлди 

Охирги вақтларда жуда кўп маҳаллалар замонавий биноларда фаолият юритмоқда. Айниқса, шаҳарларда ва марказга яқин жойлардаги маҳаллалар. 
Бироқ олис қишлоқларда аҳвол доим ҳам яхши бўлавермайди...

Қишлоқлардаги кўп маҳаллаларда оддий ҳужжатни чиқариш учун принтер ва компьютер ҳам топилмас эди. Ҳар қанча ғалати туюлмасин, бизнинг туманимизда ҳам шундай муаммолар бор.

Туманизда яхши ташаббусга қўл урилди. Ургут туман ҳокими Маматжон Турдиевнинг ташаббуси билан тумандаги 25 та маҳалланинг ҳар бирига компьютер ва принтер жамланмаси маҳалла раисларига топширилди. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15